Nemolchi.uz лойиҳасига мурожаат қилган аёл қўшниси беш ёшли қизига нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилгани, аммо профилактика инспектори унинг аризасини қабул қилмаганини айтди. БП эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва ходимнинг хатти-ҳаракатлари устидан ички текширув ўтказилишини маълум қилди.
Қозоғистонда эркак ўз васийлигидаги ўзбекистонлик қиз жиянларига жинсий зўравонлик қилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинди. Ҳозирда 12 ва 17 ёшли қизларга васий тайинлаш ва уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Ҳар йили баҳорда, 30 апрелда Халқаро болаларни жисмоний жазолашга чек қўйиш куни нишонланади. ЮНИСЕФ вакили Антония Людеке ўз мақоласида болаларни зўравонликларсиз тарбиялаш, уларнинг қадр-қимматини ҳурмат қилишга асосланган ўқитиш усулларига ўтишнинг аҳамияти ҳақда сўз юритади.
Андижондаги боғчада тарбиячи шериги билан жанжаллашган боланинг юзига урди. Боланинг отаси ИИБга ариза берди, ҳозирда текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғонанинг Бувайда туманида мактаб директори рўмол ўраб келган 7-синф ўқувчисини калтаклади. Ҳолат туман ИИБ назоратига олинди, текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида уйи деразасини тош отиб синдирган қўшни болани қўрқитиб қўйиш учун машинаси юкхонасига солиб ҳаракатланган фуқарога жиноят иши қўзғатилди.
Қашқадарёда отасининг зўравонлигига учраган 16 ва 14 ёшли қизларнинг вазияти болалар омбудсмани назоратига олинганди. Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, Қарши шаҳри ҳокими қарори билан уларга холаси васий этиб тайинланган.
Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро Кореяда ишлаётган рафиқаси билан телефон орқали жанжаллашиб, 8 ёшли ўғлининг бўғзига пичоқ тиради. Маълум бўлишича, у олдин ҳам хотинига нисбатан зўравонлик қилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди. Болага унинг бувиси вақтинчалик васий этиб тайинланди.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов Самарқандда болага нисбатан зўравонлик — кишанланиб, машинага қамаб қўйилгани ҳақида хабар берди. Мазкур ҳолат юзасидан зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг айтишича, болаларга нисбатан зўравонлик, номуносиб муомалага йўл қўяётган тарбиячи ва педагоглар ота-оналар норозилигини билдириш ё билдирмаслигидан қатъи назар, ҳар қандай вазиятда жавобгарликка тортилиши керак.
Шофиркон туманида аёл 5 ёшли боласини 1,5 йилдан ортиқ вақт давомида бешикка боғлаган ҳолда калтаклаб, қийнаб келгани аниқланди. Ҳолат болалар омбудсмани назоратига олиниб, жиноят иши қўзғатилди.
Ҳукуматнинг махсус қарори билан вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахслар реестрини юритиш тартиби тасдиқланди. Унга киритилган шахсларни ишга қабул қилиш билан боғлиқ жараёнлар ушбу ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида назорат қилиб борилади.
Ўзбекистонда 9 ой давомида болаларга нисбатан 1240 та зўравонлик ҳолати қайд этилган. Зўравонлик оқибатида 22 бола ҳалок бўлган. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги ва ЮНИСЕФ болаларга нисбатан зўравонликка қарши қонун лойиҳасини тақдим этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг